Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси

Университетда туркман тили ва адабиети мутахассислиги 1992 йили, қозоқ тили ва адабиёти мутахассислиги 1993 йили очилди.

Туркий филологияси кафедраси қозоқ филологияси ва туркмен филологияси кафедраларининг бирлаштирилиши натижасида 2005 йили қайтадан очилди.

Кафедрада  доц., Б.Бекетов 1997-2004 йй.,  доц.,Қ.Аралбаев 2004-2008 йй.,  Г.Адилова 2008-2015 йиллар оралиғида, 2015 йилдан бошлаб Ж.Шарипова  кафедра мудири лавозимида фаолият юритмоқда. Туркман филологияси  бўйича А.Шыхыев, А.Сариковлар кафедра мудири лавозимида иш олиб борди.

Илгари кафедра таркибида ф.ф.н.доц. Қ.Жумажанов, ф.ф.н.доц. Ж.Қайырбаев, ф.ф.н.доц. Х.Әмиралиев,  ф.ф.н.доц. Р.Аяпбергенов, ф.ф.н.доц. Е.Мергенбаев, ф.ф.н. М.Әбилов, ф.ф.н. Г.Хамидуллаевлар иш олиб борди.

Хозирги вақтда кафедрада асосан 11 профессор-ўқитувчи бўлиб, ўлардан        1 фан доктори (Т.Керўенов), 2 фан номзоди (доц.,Қ.Аралбаев, доц.,О.Гайлиева),       1 катта ўқитувчи (Г.Адилова), ассистент-ўқитувчилар Ш.Смамутова, С.Авезклычева, С.Жепбарова, А.Куртчаев, А.Серикбаева, Ч.Чариевлар  фаолият юритмоқда.

Кафедра  ўқитувчилари асосан алохида инициативали иккита мавзу бўйича иш олиб боради: 1. Қорақалпоғистондаги қозоқ тили ва адабиётининг масалалари, туркий тилларнинг ўзаро масалалари. 2. Қорақалпоғистондаги туркман тили ва адабиёти  масалалари.

           2018 йили октябрь ойида, катта ўқитувчи Адилова Гулшат филология фанлари бўйича философия доктори илмий даражасини олиш учун «Қорақалпоғистон қозоқлари этнографизмларининг лингвомадани анализи»  мавзусида докторлик диссертациясини  химоя қилди.

           Кафедра 2015 йилгача Туркий филологияси кафедраси бўлиб, 2015 йилнинг июнь ойидан бошлаб (буйруқ № 213/1, 19.06) Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси  бўлиб ўзгарди.

          Кафедра  профессор-ўқитувчилари ўзларининг баёнатлари билан Қозоқстан  Республикасида ўтказиладиган тил ва адабиёт буйича халқаро илмий-назарий конференцияларда  қатнашиб келмоқда.

          Сунги уч йил давомида кафедра ўқитувчиларининг чет элларда 70-80 дан ортиқ илмий мақолалари билан тезислари  эълон қилинди.

 

Кафедрада фаолият юритаётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

 

Хамидов  Хуснитдин Хамидович, филология фанлари доктори, профессор, академик. 1935 йили Чимбой туманида туғилган. 1953-1955 йиллари Қорақалпоқ давлат институтининг рус тили ва адабиёти факультетининг студенти, 1971-1983-йиллари Ўз.ФА Қорақалпоғистон филиалы ёзмалар сектори бошлиғи, 1983-1986 йиллари Ўз.ФА Қорақалпоғистон  бўлими  Тил  ва адабиёт институтининг катта илмий ходими, 1990-1995 йиллари университетнинг араб филологияси кафедраси мудири, 2003-2008 йиллари Қорақалпоқ давлат университети қошидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти бўйича докторлик диссертациялар химоя қилинадиган махсус кенгаш раиси, 2006 йилдан 2015 йилгача кафедра профессори  лавозимида ишлади. «Шухрат» медали билан мукофотланган.

Шарипова  Жанар Ганибаевна, ассистент-ўқитувчи. 1970 йили 12-майда Нукус шахрида тўғилган. 1993 йили Нукус давлат педагогика институтининг қозоқ тили ва адабиёти бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2015 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси мудири,  бирқанча илмий мақолалар ва  тезислар  муаллифи.

 

 Аралбаев  Қайыржан Қайыпбергенович, филология фанларининг кандидаты, доцент. 1946 йили 24-сентябрьда  Мўйноқ туманида тўғилган.           1968 йили Қозоғистон Республикаси, Абай номидаги Қозоқ давлат педагогика институтининг қозоқ тили ва адабиёти бўлимини  тамомлаган. Мутахассислиги қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1992 йили Қозоғистон Республикасида «И.Есенберлиннинг «Көшпендилер» тарихи романи» бўича номзодлик диссертация ишини химоя қилди. 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари нашрдан чиққан.      10 ўқув-методик қўлланма ва 1 монографиянинг муаллифи. 2008 йилдан буён Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси доценти бўлиб ишлаб келмоқда.

 

Керўенов Турғанбай  Аразмедович, филология фанлари доктори, доцент. 1979 йили 13-июньда  Шуманай туманида тўғилган. 2003 йили Қорақалпоқ давлат университети магистратура бўлимининг «Қорақалпоқ адабиёти» мутахассислигини  тамомлаган. 2016 йили «ХIХ аср қорақалпоқ поэзиясида  мифлар билан афсоналарнинг қўлланилиши» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилди. 30 дан ортиқ илмий мақолалари ва тезислари, 1 монографияси, 2 ўқув-методик  қўлланмаси нашрдан чиқди. 2017 йилдан Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедрасининг доценти бўлиб ишлаб келмоқда.

 

Гайлиева Огулбай Курбанмурадовна, филология  фанлари номзоди, доцент. 1977 йили 26-октябрьда Хужайли туманида тўғилган. 1999 йили Қорақалпоқ давлат университетининг туркман тили ва адабиёти бакалавриат таълим йуналишини тамомлаган. 2002 йили Қорақалпоқ давлат университетининг магистатура бўлимининг Қорақалпоқ адабиёти мутахассислигини тугатган. 2006 йили «Ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида оралиқ формаларнинг жанрлик ва формалик хусусиятлари (1970-2000 йилардаги эркин ва насрий қўшиқлар)» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди. 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари, 4 ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди. 2010 йилдан бошлаб Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси доценти.

Кафедрада  ассистент-ўқитувчилар Ж.Шарипова, Ш.Смамутова, А. Куртчаев, С.Жепбарова, А.Серикбаевалар ўзларининг илмий мавзуларини Университет  кенгашида тасдиқлатиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.