Ўзбек тилшунослиги кафедраси

Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбек филологияси бўлими мутахассислар тайёрлаш мақсадида 1994 йилда ташкил қилинган бўлиб, дастлаб талабаларга умумкасбий ва ихтисослик фанларидан доц. А.Мадаминов ва Ҳ.Абдуллаевлар сабоқ беришган. Бўлимнинг профессор-ўқитувчилари таркибига 1995 йилда Ф.Бобожонов, 1996 йилда Н.Янгибаева келиб қўшилди ва шу йили ўзбек филологияси кафедраси ташкил қилинди. 1997 йилда доц. Ф.Салаев, И.Қурбонбоев ва З.Қабуловалар, 1998 йилда Қ.Қодиров ва З.Балтаевалар, 1999 йилда Ш.Абдуллаев ва О.Дуйсенбаевлар, 2002 йилда И.Қазаков, М.Қурбаниязов, М.Атаниязовалар, 2006 йилда М.Бабаджанов, 2008 йилда О.Юсупов, 2012 йилда Х.Тўлибаев, Н.Қиличовлар, 2013 йилда А.Идрисов, 2017 йилда О.Нуржанов ва Э.Оразбоевлар келиб қўшилган.

Ўзбек филологияси кафедраси 1996 йил 21 декабрда  ташкил топган. Унинг биринчи мудири бўлиб доц. А.Мадаминов фаолият олиб борди. 2001 йилдан эътиборан доц.Ф.Салаев кафедрани бошқарди. Ўзбек филологияси кафедраси 2003 йил январь ойида Ўзбек адабиётшунослиги ва Ўзбек тилшунослиги каефдраларига бўлинди. Бу кафедраларни Ф.Салаев ва Ф.Бобожоновлар бошқарди.

2005 йил сентябрь ойида мазкур кафедралар бириктирилиб, Ўзбек филологияси кафедраси сифатида қайта ташкил этилди ва  доц. Ф.Бобожонов мудир этиб тайинланди. 2008 йилнинг июль ойидан бошлаб бу кафедрани доц.Ҳ.Абдуллаев, 2011 йилдан бошлаб  доц. Ф.Бобожонов бошқардилар.

2015 йилда Ўзбек филологияси кафедраси Ўзбек тилшунослиги ҳамда Ўзбек тили ва адабиёти кафедраларига бўлинди.

Ҳозирда Ўзбек тилшунослиги кафедраси республиканинг бир қанча таянч олий ўқув юртлари билан илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш масаласида алоқалар ўрнатган. Айниқса, ЎзР А.Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти билан ўрнатилган алоқалар катта самаралар бермоқда. 2001-2004 йилларда кафедра ўқитувчиларидан Шуҳрат Абдуллаев мазкур институтнинг аспирантурасида таҳсил олиб, филология фанлари номзоди илмий даражасини олишга сазовор бўлган. Шу кунгача кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та дарслик, 4 та монография, 20 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар ва  250 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган.

Ҳозирги кунда кафедрада 9 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб боради. Шулардан, 4 нафари фан номзодлари ва доцентлардир.

Кафедрада фаолият олиб бораётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

 

Илҳом Казаков Розмаматович, филология фанлари номзоди, доцент. 1973 йил Эликқалъа туманида туғилган. 1996 йилда НДПИ Филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, 2011 йилда «Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида от ясовчи қўшимчаларнинг қиёсий функционал-семантик тадқиқи»мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 20 дан ортиқ илмий-услубий ишлари нашр қилинган. Жумладан, 1 монография,  1 ўқув қўлланмаси эълон қилинган. 2012 йилдан бери ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти, 2016 йилдан ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мадаминов Абдураҳмон, филология фанлари номзоди, доцент. 1953 йил Хўжайли туманида туғилган.  1974 йилда  НДПИ тарих-филология факультети ўзбек тили ва адабиёти бўлимини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Мутахассислиги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1983 йилда «Ҳозирги ўзбек адабий тилида предикатив моделдаги мураккаб сўз бирималари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 60 дан ортиқ илмий-услубий ишлари нашр қилинган. Жумладан, 2 монография, 1 дарслик, 2 ўқув қўлланмаси эълон қилинган. Ўзбекистон халқ таълими аълочиси. 2007 йилдан бери ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда

Бобожанов Фарҳод Қурбанбаевич, филология фанлари номзоди, доцент, Қорақалпоғистон Республиасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси. 1972 йил Эликқалъа туманида туғилган.  1995 йилда НДПИ Филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2002 йилда «Ўзбек жадид драмаларининг лисоний хусусиятлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 дан ортиқ илмий-услубий ишлари нашр қилинган. Жумладан, 3 ўқув қўлланмаси эълон қилинган. 2003-2008 йилларда кафедра мудири, 2008-2011 йилларда факультет декани, 2011-2015 йилларда ўзбек филологияси кафедраси мудири, 2015-2016 йилларда ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб борди.

Абдуллаев Шуҳрат Даулетбаевич, филология фанлари номзоди. 1976 йил Хўжайли туманида туғилган. 1999 йилда Қорақалпоқ давлат университети Филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2007 йилда «Таржима асарларда фразеологизмлар семантикаси» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 20 дан ортиқ илмий-услубий ишлари нашр қилинган. Жумладан,  1 ўқув қўлланмаси эълон қилинган. 2009 йилдан бери ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

 

Шунингдек, кафедрада К.Ражапова, Э.Оразбаев, М.Бабаджанов, Н.Қиличов, О.Нуржановлар ассистент лавозимида фаолият олиб бормоқдалар.