#ona_tilim_faxrim “Тил – миллат кўзгуси”

Жорий йилнинг 21 октябрь куни чет тиллари факультетида 1-курс талабалари билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабатига бағишлаб “Тил миллат кўзгуси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирни факультет декани Дж.Қурбанбаев очиб берди ва барчани байрам билан табриклади.

Тадбирда чет тиллари факультети 1-курс талабалари фаол иштирок этиб, она тили хақида шеърлар, қўшиқ ва рақслари билан қатнашишди.

Тил – миллатнинг бойлиги ва бебаҳо мулкидир. Она тилимиз учун ҳар биримиз масъулмиз. Шундай экан, она тилимизни асраб-авайлашимиз бизнинг муқаддас бурчимиздир.

Н.Янгибаева,

Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси (PhD).